Архив автора: admin

Адабий асар ҳақида қайтлар

      Комментарии к записи Адабий асар ҳақида қайтлар отключены

Мақолада адабий асар ва гап (диалог репликаси)нинг нутқий жанр сифатидаги муштарак томонлари тавсифланган. Бундай ёндашув адабий-бадиий ижод табиати, адабий асар талқини, адабий жараён каби қатор назарий муаммоларни тўғри ҳал қилишга йўналиш, андоза бера олиши кщрсатиб берилган. Калит сўзлар: нутқий жанр, коммуникация, коммуникатив бирлик, нутқий вазият, диалог, реплика, адабий асар, сўзловчи, ёзувчи.   Мулоҳазаларимизда адабий асарга хос биттагина, бироқ наздимизда энг… Читать далее »

А.Ориповнинг 60-йиллар шеъриятида тарих концепцияси

      Комментарии к записи А.Ориповнинг 60-йиллар шеъриятида тарих концепцияси отключены

Шўронинг тоталитар сиёсати жамиятда шахс мақомини сусайтиришга, барчани бирдек ўйлатишга қаратилди — ўзгача ўйлайдиганларни мўйчинакдек териб ташлади. Оқибат шу бўлдики, шеъриятдан унинг жавҳари бўлмиш “мен” сиқиб чиқарилди: шоирларимиз шаклан “мен” тилидан сўзласалар-да, ҳақиқатда “биз”нинг ҳис-кечинма, ўй-фикрларини ифодалай бошлади, — шеърият туссизланди.  60-йилларга келиб, бирмунча ўзгарган шароитда майдонга чиққан авлод шеъриятда “мен”ни тирилтирди, шеъриятда жонланиш бошланди. Айтиш керакки,   бу “мен” ўзини… Читать далее »

Завқимдан бир шингил…

      Комментарии к записи Завқимдан бир шингил… отключены

Аҳмад Аъзамнинг ижодий изланишлари каминани ҳамиша, нима десам экан, ҳайратга солиб, аниқроғи, шошириб келган. Мундай қарасанг ёзганлари оддий нарсалар-у, нимасидир биз кўниккан нарсаларга ўхшамайдигандек, онгимизда муқимлашган назарий қоидаларга кўпам мос келмайдигандек туюлаверади. Ҳозир, ёзувчининг “Ҳали ҳаёт бор” китобини ўқиб туриб, шу туйғу яна янгиланди… (… адашмасам, бу туйғу дастлаб “Одамнинг оласи” ҳикоясини ўқиш асноси пайдо бўлганди, шекилли. Сабаби, унда мазмун… Читать далее »

Қудуқда ўсган най оҳанглари

      Комментарии к записи Қудуқда ўсган най оҳанглари отключены

[1]   Ёзувчи Чингиз Айтматов суҳбатларидан бирида: «Киши ўзи билмаган, ҳис қилмаган нарсаларни ёзса на ўқувчини ишонтира олади, на ёзганлари уни ҳаяжонга солади»,- дейди. Маълумки, шу маънодаги эътироф сал ўзгачароқ йўсинда кўпчилик ижодкорлар томонидан айтилган, қолганлари ҳам бунга қўшилишлари тайин. Зеро, бу — «бадиий образнинг материали воқелик ва ижодкор шаҳсидир» тарзидаги назарий қоиданинг соддароқ, оммабопроқифодаси. Бу қоида эса, табиийки, барча… Читать далее »

Идеал ва бадиий яхлитлик

      Комментарии к записи Идеал ва бадиий яхлитлик отключены

1   Кейинги йиллар ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида марказий ўринни тутиб келаётган муаммо — шўро даврида яратилган адабиётга муносабат масаласи бўлиб қолаётир. Турли-туман, кўпинча бир-бирига тамомила зид  қарашларни майдонга чиқараётган бу муаммо «узоқ йиллар ҳукм суриб келган вульгар социологизм ақидаларига, мафкуравий-сиёсий ёндошишга қарши реакция, акс таъсир кўриниши»2 сифатида юзага келаётгани ҳам аён ҳақиқатдир. Йўқ, биз турли- туманликни қоралаш ниятидан йироқмиз,… Читать далее »