Архив рубрики: Сўз бошилар – Дилмурод Қуронов

Қалбларни ларзага солган хиргойи

      Комментарии к записи Қалбларни ларзага солган хиргойи отключены

Тоғай Муродни шахсан таниш, ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган, лекин уни ёзувчи сифатида таниганимга анча бўлди. «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини ўқиганимда исмсиз бир таассурот ичида қолганимни эслайман: мазза қилиб ўқиганим рост-у, бировга айтиб бергудек воқеаси йўқдек эди-да!.. Қаҳрамонлари ҳам бинойидек-у, иншо ёзганингда «Фалончига ўхшагим келади» дейдиган эмас-да!.. Бу янглиғ таассуротнинг сабабини кейинроқ англадим: адабиётимиз янгиланаётган пайт экан, Тоғай Мурод шу янгиланишни… Читать далее »

Ёруғ дард изҳори

      Комментарии к записи Ёруғ дард изҳори отключены

(Шоира Маҳфуза Имомова ижоди ҳақида) “Нечун сени танидим барвақт” дея кузга хитоб этаётган шоира қалбида ойдин бир ҳузун бор, негаки ўша таниши унинг ҳаётига муҳташам бир дардни олиб киради. Шу икки унсур – ОЙДИН ҲУЗУН ва унинг маншаи бўлмиш МУҲТАШАМ ДАРД – асл шоирлик белгиси, яъни Маҳфуза балоғаю қофия асрорини ўрганиб эмас, қисматига битилгани, фитратида борлиги, халқона айтсак, “дилига солгани”… Читать далее »

Навоийни англаш йўлида

      Комментарии к записи Навоийни англаш йўлида отключены

Ҳасанхон ва Ҳусанхон қорилар тартиб берган “Навоийдан чу топқайлар навое” номли китобда бир қатор мақбул жиҳатларни кўрдим. Аввало, Навоийнинг диний асарлари хос кишилари томонидан таҳлилу талқин қилинаётгани. Буни мақбул деганим шунчаки лутф ёки тузувчилар меҳнатини қадрлаб қўйиш истагидангина эмас, балки анча чуқурки, мухтасар изоҳ бериш лозим кўринади. Биласиз, ҳазрат ҳақида сўз кетса, барча бирдек ул зотнинг серқирра истеъдод эканини айтиб… Читать далее »

Фикрнинг дояси

      Комментарии к записи Фикрнинг дояси отключены

Ота-боболаримиздан мерос бир ҳикмат бор: “Илм истасанг оқиллар суҳбатига қулоқ тут…” *** Антик дунёнинг Суқрот, Афлотун сингари файласуфлари мавжудликнинг мураккаб муамммоларни ҳал қилиш учун суҳбат шаклини маъқул кўрганлари бежиз эмас. Негаки, тафаккур моҳиятан “ички суҳбат”, фикрламоқ — кишининг ўз вужудидаги яна бир “мен”и билан мулоқотга киришмоғи. Фикрлаётган одам ўша “мен”га ненидир англатишга, унинг эътирозларини қондиришга, уни негадир ишонтиришга интилади… —… Читать далее »