Архив рубрики: Мақолалар – Дилмурод Қуронов

Инсон йўли

      54 марта кўрилган

Турмушдаги ўзгаришлар инсонни ўзгартирадими ё инсоннинг ўзгариши туриш-турмушимизни? Сезиб турибсиз, савол бамисоли “товуқ олдин пайдо бўлганми ё тухум?” қабилида қўйилди. Яъники, бир-бирига мутлақ зид жавоб берилган тақдирда ҳам ҳар икки томон ўзича ҳақ бўлиб чиқаверади. Хусусан, “Янги инсон” достонида Улуғбек Ҳамдам инсондаги ўзгаришларни урғуламоқда, уларни турмушдаги номақбул ҳолатлар сабаби, истиқболимиздан бехайр фол дея талқин этмоқда. Айтиш керак, шеъриятимизда анчадан буён… Тўлиқ ўқиш »

Чақмоқни тушунтириш заҳмати

      59 марта кўрилган

Шеър ҳақида ёзишнинг ажиб бир файзи бор: ўзини парвозда каби ҳис қилиб, беихтиёр қиёсу ташбеҳларга, мажозларга мурожаат қила бошлаганини сезмай қолади киши. Шунданми, шеър ҳақида ёзилган нарсанинг ўзи ҳам шеър каби ўқилиши лозимдек, баъзан ҳатто илмий услуб объектни қашшоқлаштириб қўяётгандек туюлаверади. Гоҳи китоб кўрганингда шоирнинг беш-тўртта шеъри кўнглингга чиппа ёпишади-да, шаҳду шиддат билан бир нарса қоралаб ташлайсан. Сўнг, ёзиш асноси… Тўлиқ ўқиш »

Ўз вақтида ёзилган асар

      81 марта кўрилган

Ғафур Ғуломнинг 100 йиллиги муносабати билан эълон қилинган мақола ва тадқиқотлар орасида Бахтиёр Назаровнинг “Ғафур Ғулом олами” монографияси  илмий салмоғи билан алоҳида ўрин тутади. Айтмоқчиманки, унинг тўёна асарлар сирасида эмас, адабиётшунослигимиз методологиясини белгиловчи асарлар қаторида кўрилгани адолатли ва илмий жиҳатдан тўғрироқ бўлади. Ўз-ўзидан равшанки, аввал шундай хулосага асос берадиган нуқталарга тўхталиш лозим. Эслайсиз, бир вақтлар “ўз вақтида ёзилган асар” дегани… Тўлиқ ўқиш »

Фикрнинг дояси

      46 марта кўрилган

Ота-боболаримиздан мерос бир ҳикмат бор: “Илм истасанг оқиллар суҳбатига қулоқ тут…” *** Антик дунёнинг Суқрот, Афлотун сингари файласуфлари мавжудликнинг мураккаб муамммоларни ҳал қилиш учун суҳбат шаклини маъқул кўрганлари бежиз эмас. Негаки, тафаккур моҳиятан “ички суҳбат”, фикрламоқ — кишининг ўз вужудидаги яна бир “мен”и билан мулоқотга киришмоғи. Фикрлаётган одам ўша “мен”га ненидир англатишга, унинг эътирозларини қондиришга, уни негадир ишонтиришга интилади… —… Тўлиқ ўқиш »

Портретдаги мусаввир сийрати

      44 марта кўрилган

Танқидчиликдаги адабий портрет истилоҳи, тўғрироғи, унинг асоси тасвирий санъатдан ўзлашгани барчага маълум. Тасвирий санъатдаги портрет кишининг мусаввир тасаввуридаги акси — унда прототипнинг мусаввирга аён бўлган моҳияти оний лаҳзадаги қиёфасида қотириб қўйилган. Адабий портрет ҳам шундай, уни ўқиган ўқувчи ёзувчини шахс, ижодкор сифатидаги асосий чизгилари билан яхлит ҳолда тасаввур этади. Портретни томоша қилиш асноси таниш қиёфада нотаниш чизгиларни кўрган кишида прототипга… Тўлиқ ўқиш »

Адабий жараёнда “мом синдроми”

      130 марта кўрилган

Эзопда бир масал бор: “Зевс ҳўкизни яратди, Прометей – одамни, Афина – уйни. Учалови кимнинг ижоди мукаммалроқ эканлиги масаласида баҳслашиб қолишди-да, ҳакамликка Момни таклиф қилишди. Уларнинг ижодини кўриб, Момнинг ғайирлиги келди ва деди: “Зевснинг хатоси шуки, ҳўкизнинг кўзлари шохида эмас – нимани ва қаерига сузаётганини билолмайди; Прометейнинг хатоси шуки, одамнинг юраги ташида эмас, ичида экан – унинг яхши ё ёмонлигини… Тўлиқ ўқиш »