Чўлпон ҳақида сўз

      57 марта кўрилган

Чўлпон номи қайтарила бошланганидан сўнг у ҳақдаги илк мақола 1987 йилда эълон қилинган эди. Шунга ҳам, мана, 20 йилдан ошди. Ўтган йиллар мобайнида Чўлпон ҳақида юзлаб мақолалар, ўнлаб китоблар эълон қилинди. Ҳозирда ўзбек адабиёти ҳақида гап кетсаки, даромадида Чўлпон номи албатта тилга олинади. Мана, бугун Сиз билан биз ҳам Чўлпонни ёд этиш учун эрталабдан унинг номидаги боққа йиғилдик, ҳайкали пойига… Тўлиқ ўқиш »

“Жон қуши”  китоби тақдимотида айтганларим

      25 марта кўрилган

Абдулла Орипов бундан 30-35 йиллар аввал ёзилган “Некрасов ҳасрати” номли шеърида: Пушкин шеъри ҳали янграрди мағрур, Лермонтов чарақлар назм осмонида. Шоир бўлиш қийин, Шоир бўлиш оғир Бундай буюкларнинг каҳкашонида, – деб ёзган эди. Гарчи бу сўзлар Некрасов тилидан айтилган бўлса-да, аслида шоирнинг ўз дил изҳори. Негаки, кўҳна Шарқ, хусусан, Туркистон замини ҳар вақт истеъдодларга бой, унинг назм осмони юлдузларга тўлиқ… Тўлиқ ўқиш »

Бобур ва бугунги Андижон адабий муҳити

      26 марта кўрилган

  Улуғ инсонлар яшаб ўтган ё қай бир сабаб билан уларга алоқадор жойларда ўзгача файз, ўзгача рух бўлади. Буни юртимиздаги кўплаб азиз қадамжоларни зиёрат қилганда ҳаммамиз ҳам ҳис қилиб кўрганмиз, албатта. Бобур Мирзонинг киндик қони тўкилган юрт сифатида Андижонда ҳам худди шундай файз, рух бор. Шукрким, қутлуғ фарзанд баҳона шаҳримизга йилда бир-икки бор дунёнинг ҳар бурчидан фозил инсонлар ташриф буюриши… Тўлиқ ўқиш »

Фикрнинг дояси

      30 марта кўрилган

Ота-боболаримиздан мерос бир ҳикмат бор: “Илм истасанг оқиллар суҳбатига қулоқ тут…” *** Антик дунёнинг Суқрот, Афлотун сингари файласуфлари мавжудликнинг мураккаб муамммоларни ҳал қилиш учун суҳбат шаклини маъқул кўрганлари бежиз эмас. Негаки, тафаккур моҳиятан “ички суҳбат”, фикрламоқ — кишининг ўз вужудидаги яна бир “мен”и билан мулоқотга киришмоғи. Фикрлаётган одам ўша “мен”га ненидир англатишга, унинг эътирозларини қондиришга, уни негадир ишонтиришга интилади… —… Тўлиқ ўқиш »

Адабиёт биз кўниккан тушунчадангина иборат эмас…

      48 марта кўрилган

(Ёзувчи У.Ҳамдам билан суҳбат)   Улуғбек Ҳамдам: Сир эмас, кейинги қарийб йигирма-йигирма беш йил мобайнида давр тубдан ўзгарди. Бу дегани  шуки, янги даврга хос бўлган кайфият ҳам пайдо бўлди. Демак, истаймизми-йўқми, янгиланган кайфиятни ўз асарларида акс эттирувчи авлод ҳам вояга етган бўлиши керак. Агар шундай бўлса, қани улар? Нега “манаман” дея кўзга ташланмаяпти?  Бу гапни яна шунинг учун айтаяпманки, давраларда… Тўлиқ ўқиш »

Романнинг янги умри

      107 марта кўрилган

(Профессор Умарали Норматов билан суҳбат) Д.Қуронов: – Ҳурматли домла, мана, ХХ аср ҳам поёнига етди. Ниҳояланаётган аср адабиётимиз учун улкан бурилишлар, ўзгариш, янгиланиш даври бўлганлиги шубҳасиз. Миллий адабиётимиз ХХ асрда янгиланиш йўлига, жаҳон адабиёти тараққиётининг бош ўзанига ўтиб олганлиги маълум. Аср сарҳисоби бошланган экан, адабиётшунослик олдида миллий адабиётимизнинг тарққиёт йўлини тадқиқ этиш, ундаги бурилишлар, ривожланиш ва депсанишларнинг илдизларини очиб бериш… Тўлиқ ўқиш »