Фикрнинг дояси

      Комментарии к записи Фикрнинг дояси отключены

Ота-боболаримиздан мерос бир ҳикмат бор: “Илм истасанг оқиллар суҳбатига қулоқ тут…” *** Антик дунёнинг Суқрот, Афлотун сингари файласуфлари мавжудликнинг мураккаб муамммоларни ҳал қилиш учун суҳбат шаклини маъқул кўрганлари бежиз эмас. Негаки, тафаккур моҳиятан “ички суҳбат”, фикрламоқ — кишининг ўз вужудидаги яна бир “мен”и билан мулоқотга киришмоғи. Фикрлаётган одам ўша “мен”га ненидир англатишга, унинг эътирозларини қондиришга, уни негадир ишонтиришга интилади… —… Читать далее »

Портретдаги мусаввир сийрати

      Комментарии к записи Портретдаги мусаввир сийрати отключены

Танқидчиликдаги адабий портрет истилоҳи, тўғрироғи, унинг асоси тасвирий санъатдан ўзлашгани барчага маълум. Тасвирий санъатдаги портрет кишининг мусаввир тасаввуридаги акси — унда прототипнинг мусаввирга аён бўлган моҳияти оний лаҳзадаги қиёфасида қотириб қўйилган. Адабий портрет ҳам шундай, уни ўқиган ўқувчи ёзувчини шахс, ижодкор сифатидаги асосий чизгилари билан яхлит ҳолда тасаввур этади. Портретни томоша қилиш асноси таниш қиёфада нотаниш чизгиларни кўрган кишида прототипга… Читать далее »

Адабий жараёнда “мом синдроми”

      Комментарии к записи Адабий жараёнда “мом синдроми” отключены

Эзопда бир масал бор: “Зевс ҳўкизни яратди, Прометей – одамни, Афина – уйни. Учалови кимнинг ижоди мукаммалроқ эканлиги масаласида баҳслашиб қолишди-да, ҳакамликка Момни таклиф қилишди. Уларнинг ижодини кўриб, Момнинг ғайирлиги келди ва деди: “Зевснинг хатоси шуки, ҳўкизнинг кўзлари шохида эмас – нимани ва қаерига сузаётганини билолмайди; Прометейнинг хатоси шуки, одамнинг юраги ташида эмас, ичида экан – унинг яхши ё ёмонлигини… Читать далее »

Шеърларида тупроқ иси бор

      Комментарии к записи Шеърларида тупроқ иси бор отключены

Йигирма йиллар нарида, аспирантлар уйидаги адабий суҳбат асноси гап Муҳаммад Юсуфга тақалганида, суҳбатдошлардан бири уни “қўшиқчи шоир” дея менсимайроқ тилга олди, шеърларини ҳаваскор машқ даражасида деб баҳолади. У пайтлар шеъриятимизнинг ифода бобидаги янгича изланишларига, хусусан, модернистик оқимларга маҳлиё бўлиб юрган вақтларим, бунга эътироз қилмадим, рости, қай бир даражада ўзим ҳам шу фикрга мойил эдим. Энди ўйласам, ўшанда ўзимни “соф санъат”ни… Читать далее »

Ҳамид Олимжонни биламизми?

      Комментарии к записи Ҳамид Олимжонни биламизми? отключены

Тарих – инсонни   шахс сифатида шакллантирувчи муҳим омиллардан бири. Тарихни ўрганган сари, кечмиш воқеа-ҳодисалар моҳиятини англаган сари кишининг дунёга назари теранлашиб, атрофида юз бераётган воқеа-ҳодисалар моҳиятига яқинлашиб боради. Табиийки, бундай одам кимнингдир етовида бўлиши мумкин эмас, чунки у ўз қарашига, ўзининг англанган ижтимоий мақоми ва мавқеига эга бўлади. Унинг жисми эркин бўлмаслиги мумкин, лекин руҳи ҳар вақт эркин бўлади. Шундан… Читать далее »

Кулги зимнидаги жиддият

      Комментарии к записи Кулги зимнидаги жиддият отключены

Сир эмас, ҳозирда Ғафур Ғулом номи тилга олинсаёқ хаёлимизга унинг шўро ёзувчиси эканлиги, шеърларида шўрони куйлагани келади — хафсаламиз совигандек бўлади. Бугун, юбилей баҳона адибнинг асарларини қайта варақларкан, беихтиёр “кейинги йилларда қарор топган бу хил муносабат адолатдан йироқроқ тушмайдими” деган андиша туғилади… Ғафур Ғуломнинг кенг оммага маълум ва суюк қиссаси —“Шум бола”га ҳозирда кўпроқ саргузашт асар, кулги асари деб қараймиз…. Читать далее »