Бадиий наср тили ҳақида мулоҳазалар

      99 марта кўрилган

Ўйлаб қарасам, дарс чоғи бадиий тил ҳақида гап кетса, кўпроқ шеърларга мурожаат қилар эканман. Чамамда, бошқалар ҳам шундай қилса керак. Балки, бу наср бадиий нутқ шакли сифатида кечроқ қарор топгани билан боғлиқдир? Эҳтимол. Лекин шунинг ўзигина эмас. Аввало, шеърий нутқдаги бадииятни очиб бериш осонроқ: минг йиллардан бери ишланиб келаётган қоидалар, тайёр қолиплар бор. Насрий асар тилининг бадиияти ўзгача, унга шеърият… Тўлиқ ўқиш »

Безавол ҳақиқатлар

      59 марта кўрилган

(“Тафаккур” журналидаги мақола) А.Қодирий. Ўтган кунлар.-Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1994  Менга қолса, буюк адибимиз Абдулла Қодирийни илҳомлантирган “мозийга қайтиб иш кўриш хайрли” нақлини жамики китоб жавонларига ёздириб қўйган бўлардим. Зеро, бошқа бир улуғ адибимиз Абдулла Қаҳҳор айтмоқчи, яхши асар қазига ўхшайди, “чайнаган сари мазаси чиқади”. Демак, вақти-вақти билан мозийга — илгари ўқилган китобларга қайтиб турмоқ жоиз экан. Дарҳақиқат, “Ўтган… Тўлиқ ўқиш »

“Мен не дейдирман…”

      92 марта кўрилган

(Устоз Н.Каримовга жавоб хати) Ҳурматли домла! Аввало, каминанинг илмий изланишлари ҳақида айтганингиз илиқ гаплар, мақолам ҳақидаги фикрларингизни ўртоқлашишга фурсат топганингиз учун Сизга беҳад ташаккур. Домла, мақолам нима учун Сизда эътироз уйғотганини хўб ўйладим ва шундай тўхтамга келдимки, бу иккимизнинг масалага ёндашишимизда қатор фарқли нуқталар борлиги билан изоҳланар экан. Муайян бадиий асар ҳақида турли нуқталардан туриб чиқарилган фикрларнинг ҳар бири ўзича… Тўлиқ ўқиш »

Лирик қаҳрамон термини ҳақида

      45 марта кўрилган

Лириканинг назарий масалаларини атрофлича ўрганган Л.Гинзбург бундан қарийб ярим асрлар муқаддам “лирик қаҳрамон” термини ўзининг терминлик хусусиятини йўқотганини таъкидлаган эди. Олиманинг фикрича, бунинг сабаби терминнинг суистеъмол қилингани, лирик асарда автор онгини ифодалашнинг турли шаклларини “лирик қаҳрамон” термини билан аталаверилгани билан боғлиқдир [1.155]. Кейинроқ адабиётшунос Б.Корман олиманинг мазкур фикрларини қувватлаб, лирик қаҳрамон термини “оммавий адабиётшунослик” мулкига айланиб қолганини айтади [2.87]. Яъни… Тўлиқ ўқиш »

Кулги зимнидаги жиддият

      112 марта кўрилган

Сир эмас, ҳозирда Ғафур Ғулом номи тилга олинсаёқ хаёлимизга унинг шўро ёзувчиси эканлиги, шеърларида шўрони куйлагани келади – хафсаламиз совигандек бўлади. Бугун, юбилей баҳона адибнинг асарларини қайта варақларкан, беихтиёр “кейинги йилларда қарор топган бу хил муносабат адолатдан йироқроқ тушмайдими” деган андиша туғилади… Ғафур Ғуломнинг кенг оммага маълум ва суюк қиссаси – “Шум бола”га ҳозирда кўпроқ саргузашт асар, кулги асари деб… Тўлиқ ўқиш »

Мукаммаллик йўлида

      40 марта кўрилган

[1] 1925 йилда “Ўтган кунлар” романининг биринчи бўлими алоҳида китоб шаклида чоп этилгач, А.Қодирий нашрдан қониқмаган ва илова этилган узрномада: “имлоси уч-тўртта имлочиларимиз томонидан тузатилиб ажойиб бир қуроқ ҳолига келди, мусаҳҳиҳларимизнинг мусоҳалалари орқасида техника жиҳати кўз кўриб қулоқ эшитмаган бир йўсинда чиқди”,- деб ёзган эди. Муаллиф буларнинг сабабини “босилиши чоғида ўзининг ҳозир бўла олмағанлиғи” билан изоҳлаб, иккинчи бўлимнинг “бундай хатолардан… Тўлиқ ўқиш »