Инсон йўли

      22 марта кўрилган

Турмушдаги ўзгаришлар инсонни ўзгартирадими ё инсоннинг ўзгариши туриш-турмушимизни? Сезиб турибсиз, савол бамисоли “товуқ олдин пайдо бўлганми ё тухум?” қабилида қўйилди. Яъники, бир-бирига мутлақ зид жавоб берилган тақдирда ҳам ҳар икки томон ўзича ҳақ бўлиб чиқаверади. Хусусан, “Янги инсон” достонида Улуғбек Ҳамдам инсондаги ўзгаришларни урғуламоқда, уларни турмушдаги номақбул ҳолатлар сабаби, истиқболимиздан бехайр фол дея талқин этмоқда. Айтиш керак, шеъриятимизда анчадан буён… Тўлиқ ўқиш »

Қалбларни ларзага солган ҳиргойи

      26 марта кўрилган

Тоғай Муродни шахсан таниш, ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган, лекин уни ёзувчи сифатида таниганимга ҳийла бўлди. Ёзувчининг «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини ўқиганимда исмсиз бир таассурот ичида қолганимни эслайман: мазза қилиб ўқиганим рост-у, бировга айтиб бергудек воқеаси йўқдек эди-да!.. Қаҳрамонлари ҳам бинойидек-у, иншо ёзганингда «фалончига ўхшагим келади» дейдиган эмас-да!.. Бу янглиғ таассуротнинг сабабини кейинроқ англадим: адабиётимиз янгиланаётган пайт экан, Тоғай Мурод шу… Тўлиқ ўқиш »

Сатрлар орасида юрт ташвиши

      55 марта кўрилган

  Маърифатчилик адабиётида — хоҳ XVIII аср Европа адабиётини ва хоҳ Русия маърифатчиларини олиб кўринг — сафарномалар анча кенг ўрин тутади.  Табиийки, ўзбек маърифатчилик адабиёти ҳам истисно эмас: Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Фитрат ижодий меросларида бу жанрнинг турли кўринишларига дуч келишимиз ҳам шунга далолат қилади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, йўл очерклари — сафарномаларнинг миллий адабиётларда кенг тарқалиши конкрет миллат ижтимоий ҳаётида жиддий… Тўлиқ ўқиш »

“Зўри беҳуда…”

      37 марта кўрилган

Профессор Санжар Содиқ кейинги вақтда матбуотда жуда фаол қатнашиб, ўзининг кескин танқидий чиқишлари билан жамоатчилик эътиборини тортиб келмоқда. Албатта, адабий танқиддаги принципиаллик, талабчанлик, муросасизлик – бари зарур нарсалар. Бироқ “принципиал мунаққид” деган “имиж”ни ҳосил қилиш учун фақат камчиликлар, салбий жиҳатларга урғу бериш, ижобий томонларни кўролмаслик номақбул йўлдир. С.Содиқнинг сўнгги йилларда эълон қилинган О.Мухтор, У.Ҳамдам, Ҳ.Умуров асарлари ҳақидаги мақолаларида шу хил… Тўлиқ ўқиш »

Роман ҳақида айрим мулоҳазалар

      65 марта кўрилган

Устоз У.Норматов роман ҳақида “Ҳар бир миллат адабиётининг бўй-басти, даражаси, аввало, шу жанр камолотига қараб белгиланади десам, буни ҳеч ким муболағага йўймайди” деб ёзадилар. Дарҳақиқат, шундай. Бироқ бу – бугуннинг гапи. Ўз вақтида эса романга муносабат, дейлик, ҳозирги кун дидли ўқувчисининг оммавий адабиётга, “сариқ матбуот” саҳифаларида эълон қилинадиган битикларга муносабати янглиғ бўлган. Шу сабаб ҳам, масалан, итальян адабиётшуноси Антонио Минтурно… Тўлиқ ўқиш »

Портретдаги мусаввир сийрати

      19 марта кўрилган

Дилмурод Қуронов Танқидчиликдаги адабий портрет истилоҳи, тўғрироғи, унинг асоси тасвирий санъатдан ўзлашгани барчага маълум. Тасвирий санъатдаги портрет кишининг мусаввир тасаввуридаги акси — унда прототипнинг мусаввирга аён бўлган моҳияти оний лаҳзадаги қиёфасида қотириб қўйилган. Адабий портрет ҳам шундай, уни ўқиган ўқувчи ёзувчини шахс, ижодкор сифатидаги асосий чизгилари билан яхлит ҳолда тасаввур этади. Портретни томоша қилиш асноси таниш қиёфада нотаниш чизгиларни кўрган… Тўлиқ ўқиш »