Архив рубрики: Мақолалар – Дилмурод Қуронов

Мустақиллик даври ўзбек романчилигида бадиий ифоданинг янгиланиши

      359 марта кўрилган

Ўтган аср 90-йилларидан бошлаб миллий насримиз поэтик арсеналида бадиий шартлилик салмоғининг кескин ортиши, рамзий-мажозий образлар асосига қурилган асарларнинг кўпайиши, модернистик изланишларнинг кенг кўлам касб этиши кузатилади. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун О.Мухтор, Т.Мурод, Х.Дўстмуҳаммад, Н.Эшонқул, Ш.Ҳамроев сингари кўплаб  носирларнинг ўша йиллардаги ижодий изланишларини эслаш кифоя. Мустақиллик даври ўзбек романи деганимиз, аёнки, 80-йиллар романчилигининг бевосита давоми, янаям кенгроқ қарасак, ХХ аср… Тўлиқ ўқиш »

Лирик қаҳрамон термини ҳақида

      85 марта кўрилган

Лириканинг назарий масалаларини атрофлича ўрганган Л.Гинзбург бундан қарийб ярим асрлар муқаддам «лирик қаҳрамон» термини ўзининг терминлик хусусиятини йўқотганини таъкидлаган эди. Олиманинг фикрича, бунинг сабаби терминнинг суиистеъмол қилингани, лирик асарда автор онгини ифодалашнинг турли шакллари «лирик қаҳрамон» термини билан аталаверилгани билан боғлиқдир[1]. Кейинроқ адабиётшунос Б.Корман олиманинг мазкур фикрларини қувватлаб, лирик қаҳрамон термини «оммавий адабиётшунослик» мулкига айланиб қолганини айтади[2]. Яъни бу ўринда… Тўлиқ ўқиш »

Роман ҳақида айрим мулоҳазалар

      132 марта кўрилган

Устоз У.Норматов роман ҳақида: «Ҳар бир миллат адабиётининг бўй-басти, даражаси, аввало, шу жанр камолотига қараб белгиланади десам, буни ҳеч ким муболағага йўймайди», – деб ёзадилар. Дарҳақиқат, шундай. Бироқ бу – бугуннинг гапи. Ўз вақтида эса романга муносабат, дейлик, ҳозирги кун дидли ўқувчисининг оммавий адабиётга, «сариқ матбуот» саҳифаларида эълон қилинадиган битикларга муносабати янглиғ бўлган. Шу сабаб ҳам, масалан, итальян адабиётшуноси Антонио… Тўлиқ ўқиш »

“Ўтган кунлар”: мифопоэтик таҳлил тажрибаси

      58 марта кўрилган

Мифопоэтик таҳлил ёки мифопоэтик ёндашув адабий асарда қадимги мифларнинг изларини  топиш, унда қадим мифларга хос мотивлар, архетиплар қай йўсин трансформацияланган ҳолда акс этганини кўрсатиб беришни мақсад қилади. Тарихан бундай ёндашув илдизлари XIX аср Ғарб адабиётшунослигида шаклланган мифологик мактабга бориб тақалади. Ушбу мактаб вакиллари адабиётнинг келиб чиқишини мифлар билан боғлаган ҳолда мифни инсон ижодий фаолиятининг асосий омили деб тушунади. Шунинг учун… Тўлиқ ўқиш »

Адабий таълимда тарихий-биографик шарҳнинг аҳамияти ҳақида

      65 марта кўрилган

Шарҳлаб ўқитиш таълимдаги, жумладан, адабий таълимдаги энг қадимий ва синалган усуллардан биридир. Қадим юнон файласуфлари Афлотуну Арастуларнинг диалог шаклидаги асарларига эътибор берилса, шогирдлар билан жонли суҳбатларнинг муҳокама предметини шарҳлаш асосига қурилганини кўриш мумкин. Шарқ мударрислари эса диний ё дунёвий илмга оид фундаментал характердаги асарни маълум вақт давомида шарҳлаб тушунтирганлар ва шу асосда толибул илмларнинг бу асарлар мазмун-моҳиятини пухта ўзлаштиришларига эришганлар…. Тўлиқ ўқиш »

Адабий асар талқинига доир айрим қайдлар

      71 марта кўрилган

Масала юзасидан фикрларимизни бадиий коммуникация бирлиги саналувчи адабий асарни нутқий коммуникация бирлиги бўлмиш гап билан қиёслаган ҳолда баён қилиш кўп жиҳатдан ўнғай кўринди. Зеро, адабий асар – энг аввал, нутқ ҳодисаси: адабий асарнинг яратувчиси – нутқ ирод этаётган одам, шунга мос тарзда адабий асарнинг ўқувчиси – тинглаётган одам. Бундай дейишимизга асос, ёзмоқнинг моҳиятан тасаввурдаги ўқувчига гапирмоқ, ўқимоқ эса тасаввурдаги ёзувчини… Тўлиқ ўқиш »